Ёш оилаларга «Камолот» уйлари топширилди
  • 04 Август 2015

Ёш оилаларга «Камолот» уйлари топширилди

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Нукусда бунёд этилган 58 хонадонли “Камолот” уйлари ёш оилаларга топширилди.

Бу улар учун мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги байрами олдидан ажойиб совға бўлди.
Маълумки, юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва иқтидорини юзага чиқариш, улар учун муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. “Камолот” уйлари ҳам ана шу йўлдаги муҳим қадамлардандир.
— Барча қулайлик ва шарт-шароитга эга хонадонга кўчиб кирдик, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими Ч. Сейтназаров. — Бундан оила аъзоларим, хусусан, қизим Динаранинг қувонганини кўрсангиз эди. Вазирлик тизимида фуқаролар мурожаатлари йўналишида фаолият олиб бораман. Камтарона меҳнатимга шунчалик эътибор кўрсатилганидан беҳад мамнунман.
Шу ўринда Тўрткўл, Нукус, Хўжайли туманларида ҳам ана шундай уйлар қурилиши жадал давом эттирилаётганини айтиш жоиз. Ушбу уйлар энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ўз эгаларига топширилади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn