Андижон аҳлига туҳфа
  • 04 Август 2015

Андижон аҳлига туҳфа

Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги байрами арафасида Андижон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун қўшимча қулайлик яратилди. Вилоят марказида йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида ҳудудга Самарқандда ишлаб чиқарилган замонавий русумдаги 10 та автобус келтирилди.

Байрамона безатилган мазкур жамоат транспортининг илк йўловчилари “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари ҳамда меҳнат фахрийлари бўлишди.
— Жорий йилда шаҳримизда бундай қулайликлар қамрови янада кенгаяди, — дейди “Андижонтранс” автокорхонаси раҳбари Иброҳимжон Калонов. — Ҳозир ушбу транспорт воситалари “Аэропорт — Узумзор” йўналиши бўйлаб қатновларни амалга оширмоқда. Йил охирига қадар улар сони юзтага етказилиши кўзда тутилган.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn