Айёмга муносиб туҳфа
  • 31 Июль 2015

Айёмга муносиб туҳфа

Мамлакатимизда эл-юрт тинчлиги йўлида самарали меҳнат қилаётган ички ишлар ходимлари ва уларнинг оилаларига алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Шу мақсадда яқинда Бухоро шаҳридаги уч қаватли тураржой биноси реконструкция қилиниб, соҳа ходимларига топширилди. Бу ерда 2 миллиард 73 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш юмушлари амалга оширилди.
— Янги уйдан оила аъзоларимиз мамнун, — дейди кичик сержант Элиёр Раҳмонов. — Бу мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрамига муносиб совға бўлди. Бундан кейин ҳам зиммамиздаги бурчни аъло даражада бажариб, халқимиз ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қиламиз.
Уй калитларини топширишга бағишланган маросим доирасида олис туманлардаги ички ишлар бўлимлари профилактика хизмати ходимлари учун “Матиз” русумли тўртта автомашина ҳам ажратилди.
Тадбирда вилоят ҳокими М. Эсанов иштирок этди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn