Сизга таъзим нуронийлар
  • 29 Июль 2015

Сизга таъзим нуронийлар

Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги олдидан мамлакатимизнинг барча ҳудудида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Андижондаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган ана шундай учрашув Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланди.
— Отахону онахонлар билан суҳбатлашиб, дилим яйрайди, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева. — Бугунги фаровон кунларимиз учун узоқ йиллар меҳнат қилган инсонлар ҳузурида куйлаш эса ҳар бир санъаткорга ўзгача масъулият юклайди.
Шу куни андижонликлар ва шаҳар меҳмонлари хонанданинг дурдона қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.


Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn