Бойсунда меҳнат ярмаркаси
  • 25 Июль 2015

Бойсунда меҳнат ярмаркаси

Бойсун туманида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида 70 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбирга таклиф этилган ҳудуддаги 5 та касб-ҳунар коллежини битирган 1572 нафар йигит-қиз ушбу корхоналарда яратилган шарт-шароит ҳамда имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Якунда 154 та бўш иш ўрнидан 102 тасида коллеж битирувчилари меҳнат қиладиган бўлди. Айни чоғда улардан 1200 нафари уч томонлама шартнома асосида тўғридан-тўғри ишлаб чиқаришга йўлланма олди. Тадбир доирасида битирувчиларга диплом топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn