Меҳнатимиз роҳатини кўраяпмиз
  • 24 Июль 2015

Меҳнатимиз роҳатини кўраяпмиз

Ёшим етмиш бешда. Шунга қарамай, ҳар тонг далага ошиқаман. Меҳнатимиз қадр топаётган, манфаатларимиз устуворлиги таъминланаётган шундай бир саодатли даврда қўл қовуштириб ўтириш ярашмайди-да, кишига.

Болалик йилларим далаларда ўтди. Суягим меҳнатда қотди. Не-не оғир кунларни бошдан кечирмадик ўшанда?! У замонларда саҳардан то қоронғи тушгунча пахтазордан бери келмасдик. Тракторчилик, сувчилик, бригадирлик қилдим. Бироқ тиним билмай ишласак-да, меҳнатимиз роҳатини кўрмадик.
Мустақиллик мулкдор бўлиш имконини берди. Орзуларимизга қанот бағишлади. Шу тариқа биринчилар қаторида фермер бўлдим. Ҳозир пахта ва ғалладан олаётган даромадимиз рўзғоримизга барака киритаяпти. Қўша-қўша машиналар олаяпмиз. Данғиллама иморатлар қураяпмиз. Энг муҳими, оддий деҳқон сифатида элда обрў-эътибор қозондим. Камтарона хизматларим учун Ватанимизнинг “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвонига сазовор бўлдим. Айтинг, бир деҳқон учун бундан ортиқ  бахт борми?

Абдураҳим ҲОМИДОВ,
Тўрақўрғон туманидаги «Шаҳанд ҳумо қуши» фермер
хўжалиги раҳбари,
Ўзбекистон Қаҳрамони.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn