Таъкидлаш лозимки, айни ёзги таътил мавсумида мамлакатимиздаги мактабдан ташқари таълим муассасалари ҳамда мактаблар қошидаги кундузги оромгоҳларда ўқувчи-ёшларнинг олган билимларини мустаҳкамлаш учун қатор тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, халқ ҳунармандчилигини ўргатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти. Кўргазмадан ана шундай иқтидорли ўғил-қизларнинг таътил давомида тайёрлаган ҳунармандчилик маҳсулотлари ўрин олган.
— Тикиш-бичишга жуда қизиқаман, — дейди “Баркамол авлод” республика техник ижодиёт маркази аъзоси, пойтахтимиздаги 117-мактаб ўқувчиси Комила Абдуғаниева. — Бу ерга калава ипдан тўқилган турли кийим-бошлар ҳамда қўғирчоқларни олиб келдим. Булар кўпчиликка хурсандчилик бағишлаяпти.
Шунингдек, кўргазма доирасида уста-ҳунармандлар, ўқитувчилар ўғил-қизларга ҳунармандчиликнинг сир-асрорлари ҳақида маҳорат дарслари ўтишмоқда.
Одинахон ХОЛИҚОВА.