Нуронийларга эҳтиром
  • 22 Июль 2015

Нуронийларга эҳтиром

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 483 нафар нуронийнинг уй-жойи таъмирланиб, яшаш шароитлари яхшиланди. Уруш ва меҳнат фахрийларидан 231 нафари санаторийларда соғломлаштирилди.
Тадбирда “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари томонидан намойиш этилган маданий дастур барчага кўтаринки кайфият улашди.

Шоҳинур МИРЗАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn