Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад
  • 18 Июль 2015

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад

Навоий кон-металлургия комбинати қошида ташкил этилган меҳнат ва дам олиш оромгоҳларида тизимда меҳнат қилаётган ходимлар фарзандлари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳордиқ чиқаришмоқда.

— Ушбу оромгоҳлар 15-17 ёшдаги ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, уларнинг спорт ҳамда маданий тадбирларда қатнашишлари ва ўзлари қизиққан касбни ўрганишлари учун барча шарт-шароит яратилган, — дейди Навоий кон-металлургия комбинати касаба уюшмаси кенгаши раиси Исроил Раҳматов. — Ҳар бир қабулда 160 нафар ўғил-қизнинг муносиб дам олиши ва оиласи даромадига ҳисса қўшиши учун имконияти мавжуд.
— Бу ерда гул кўчатлари ва дарахтларни парваришлашни ўрганаяпман, — дейди Навоий шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Наврўз Қурбонмуродов. — Келажакда шу асосда шаҳримизнинг янада кўркам бўлишига ҳисса қўшишни кўнглимга тугдим.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn