Кичкинтойларга туҳфа
  • 17 Июль 2015

Кичкинтойларга туҳфа

Бухоро шаҳридаги Шайхулолам маҳалласида “Болажон” деб номланган замонавий дам олиш маркази барпо этилди.

— Бу юртимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрами арафасида кичкинтойларимизга ажойиб туҳфа бўлди, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Моҳира Тошева. — Масканда ўғил-қизларнинг мириқиб дам олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча қулайлик яратилган. Бундан ҳудуддаги 32-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, айниқса, жуда мамнун.
Исми жисмига мос масканда ўндан зиёд аттракцион бир пайтнинг ўзида 50 нафарга яқин болага хизмат кўрсатади, сунъий қопламали майдонча ва тўгаракларда эса навқирон авлод вакиллари спортнинг кўплаб турлари билан шуғулланиш имконига эга.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn