Аёллар маслаҳат маркази
  • 10 Июль 2015

Аёллар маслаҳат маркази

Навоий вилояти хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида “Оилага эҳтиром” аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази очилди.

Бу ерда ҳудуддаги хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий маслаҳатлар бериш, оилаларни қўллаб-қувватлаш, аёллар орасида диний-маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш ҳамда дарс, тренинг ва учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
— Марказимиз жамоатчилик асосида фаолият олиб боради, — дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири Гулноз Аслонова. — Барча хизмат бепул амалга оширилади.
Шунингдек, бу ерда муаммога дуч келган аёлларга Навоий шаҳридаги “Ақл чархи” ўқув маркази билан ҳамкорликда ҳуқуқшунос ҳамда психолог ёрдами кўрсатиш йўлга қўйилди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ёзги таътил қувончи Соғлом турмуш гарови »