Фаол ёшларга «Камолот» уйлари
  • 08 Июль 2015

Фаол ёшларга «Камолот» уйлари

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Амударё туманида бунёд этилган “Камолот” уйи фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда алоҳида ютуқ ҳамда юқори натижаларга эришган ёшларга топширилди.

Лойиҳа қиймати 6,5 миллиард сўмлик ушбу тўрт қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган замонавий уй 20 йиллик имтиёзли ипотека кредити асосида берилди.
— Оиламиз билан уч хонали тураржойга эга бўлганимиздан хурсандмиз, — дейди Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, миллий кураш бўйича халқаро мусобақа совриндори Комилжон Абдуллаев. — Бизга шундай шароит яратиб бераётган Юртбошимиздан миннатдормиз. Бундан кейин ҳам Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга астойдил интиламиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn