Нуронийлар шахмат клуби
Версия для печати
  • 07 Июль 2015

Нуронийлар шахмат клуби

Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан Қўрғонтепа тумани маданият ва истироҳат боғида “Нуроний” шахмат клуби фаолияти йўлга қўйилди.
Унинг очилишида кексалар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Қизиқарли ўтган беллашувлар якунида ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
— Боғ маъмурияти клубимиз учун махсус бино ажратиб берди, — дейди 80 ёшли отахон Каримжон Илёсов. — Бу ерда севимли машғулотимиз билан шуғулланишимиз ҳамда мазмунли ҳордиқ чиқаришимиз учун ҳамма шароит яратилган. Энг муҳими, клубимиз эшиклари барча ёшдаги шахмат ишқибозлари учун очиқ.


Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn