Умуминсоний ва миллий қадриятлар эътирофи
  • 01 Июль 2015

Умуминсоний ва миллий қадриятлар эътирофи

Маълумки, жорий йилнинг 29-30 май кунлари Самарқандда “Буюк Ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият” мавзуига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтган эди.

Хитойнинг етакчи ахборот агентлиги — “Xinhua” ҳам ўз ўқувчиларини ушбу анжуманнинг якунлари билан таништирди. Яқинда мазкур ахборот агентлиги томонидан “Самарқандда Буюк Ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар масалалари бўйича конференция бўлиб ўтди” сарлавҳали мақола тарқатилди. Унда ушбу конференция ишида ўзбек олимлари билан бир қаторда, Қозоғистон, Хитой ва Жанубий Кореядан келган экспертлар ҳам қатнашишгани, Хитой Халқ Республикаси делегациясига Шанхай университети партия қўмитасининг котиби Цзян Фэн етакчилик қилгани хитойлик кўп сонли ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.
“Тадбирда Буюк Ипак йўли икки минг йил давомида нафақат савдо йўналиши, балки ушбу йўл бўйида жойлашган мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алмашувларнинг муҳим воситаси бўлиб ҳам хизмат қилгани қайд этилди. Унга, биринчи навбатда, Шарқ ва ўарб цивилизацияларининг муваффақиятларини тарқатган йўл сифатида қаралмоғи зарур. XXI асрда Буюк Ипак йўлининг қайта тиклангани ва гуманитар алмашув анъаналарининг фаоллашгани Осиё мамлакатлари халқларига равнақ келтиради”, деб ёзади “Xinhua”.
Жаҳон цивилизацияси тараққиётида Буюк Ипак йўли тутган ўрин, ушбу кўҳна йўл бўйида жойлашган мамлакатларнинг умуминсоний ва миллий қадриятлари конференция иштирокчилари муҳокама қилган асосий мавзулардан бўлгани ҳақида тўхталар экан, агентлик олий ўқув юртларининг талабаларига хорижий тилларни ўқитиш масаласига анжуманда алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлайди. Шу ўринда “Xinhua” ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг 2013 йили Ўзбекистонга буюрган давлат ташрифи доирасида барча соҳаларда, шу жумладан, илм-фан ва таълим жабҳаларида ҳам ўзаро алоқаларни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилганини қайд этади.
“Бу жараёнда Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Шанхай хорижий тиллар университети муҳим ўрин тутади, — дея ёзилади агентликда. — Ҳозирги пайтда ўзаро ҳамкорликдаги қатор лойиҳалар амалга оширилаяпти”.
Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузурида Конфуций институти фаолият кўрсатмоқда, ўқитувчи ва талаба алмашув дастурларининг кўламлари тобора кенгайиб бормоқда, Марказий Осиё минтақасининг тил атласи лойиҳаси юзасидан ҳам аллақачон иш бошланган.

«Жаҳон» АА.
Шанхай

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ёш мутахассислар шижоати Диққат, танлов! »