Ғамхўрлик ифодаси
  • 30 Июнь 2015

Ғамхўрлик ифодаси

Яқинда маҳалламиздаги “Уйрот” қишлоқ врачлик пунктига боргандим. Барака топишсин, тажрибали шифокорлар очиқ чеҳра билан кутиб олиб, дарров замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида аниқ ташхис қўйишди.

Маслаҳатлар беришди. Уларнинг хушмуомалалигини айтмайсизми? Кўнглим тоғдек кўтарилди.
Сизга айтсам, ушбу муассаса қурилганида, барчамиз жуда хурсанд бўлгандик. Энди ўзингиз ўйланг, олис бир қишлоқда шаҳарлардагидан асло қолишмайдиган шифо маскани қурилса, бунга қувонмай бўладими, ахир?!
Биз, ёши катталар яхши эслаймиз. Бундан 20-25 йил олдин энг оддий касаллик учун ҳам туман марказига боришга тўғри келарди. Ваҳолонки, марказда ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ночор аҳволда эди.
Ҳозирги шароитлар бутунлай бошқача. Юртбошимиз эътибори билан тиббиётимиз илгарилаб кетди. Жаҳон талаблари даражасига чиқди. Телевидение орқали жуда кўп хорижлик мутахассислар, нуфузли ташкилотлар раҳбарларининг сўзларини эшитаяпмиз. Улар соғлиқни сақлаш тизимимизга юқори баҳо беришмоқда, ҳавас билан қарашаяпти. Бундан ҳаммамиз фахрланамиз.
Яна бир гап. Мамлакатимизда йўлга қўйилган эзгу ташаббусни қарангки, тиббиёт ходимларининг ўзлари тез-тез хонадонларга келиб, аҳоли ҳолидан хабар олишаяпти. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишмоқда. Бунақаси илгари бўлган эмас. Менимча, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида бундай ҳолат учрамаса керак!
Буларнинг барчаси давлатимизнинг халқимизга бўлган эътибори, ғамхўрлигининг ҳаётий ифодаларидир.

Зувайдулло СУВОНОВ,
меҳнат фахрийси, «Дўстлик» ордени соҳиби.
Кармана тумани

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ҳаётимиз кўрки Олий суд Пленуми мажлиси »