Ҳаётимиз кўрки
  • 30 Июнь 2015

Ҳаётимиз кўрки

Бундан бир неча ўн йил аввалги қишлоқ шароитини гапирсам, набираларим “Эртак айтаяпсизми, буви?” деб қолишади. Мана, масалан бозор-ўчар қилиш, дейлик, қанд-қурс олишга ҳам шаҳарга боришга тўғри келганини айтсам, ҳайрон бўлишади.

Бу гапларим уларни ажаблантириши табиий-да! Эътиборлиси, ҳозирги кунда савдо дўконларимиз пештахталарида рўзғор учун зарур маҳсулотлар муҳайё.
Яқинда Турон яккакураши мусобақаларининг вилоят очиқ биринчилиги маҳалламиздаги “Азизбек” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Биз бундан жуда фахрландик. Ахир бундай нуфузли мусобақанинг оддий бир қишлоқда ташкил этилиши олдин бўлганми?! Маҳалладошимиз Бобуржон Тўйчиев универсал жанг бўйича халқаро турнирда олтин медални қўлга киритганига нима дейсиз.
Узоқ йиллардан буён маҳалла фуқаролар йиғинида ишлаб келаяпман. Ҳудудимиздаги ўзгаришлар, яратувчилик, бунёдкорлик ишларига гувоҳман. Албатта, ана шу ободлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг барчаси биз, қишлоқ аҳлининг шаҳардагидан ҳеч бир жиҳатдан кам бўлмай яшашимиз учун қилинаётган ғамхўрликлар, истиқлол берган беқиёс имкониятлар самараси эканлигини чин дилдан ҳис этаман.

Гулбодом ДОНАБОЕВА,
Сирдарё туманидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий  тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn