Сунъий қўшимчалардан холи
  • 27 Июнь 2015

Сунъий қўшимчалардан холи

Гулистон туманининг Мевазор маҳалласида замонавий технология асосида макарон ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Эътиборлиси, ушбу озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда сунъий қўшимчалардан фойдаланилмайди.

— Ҳозир истеъмолчиларга 9 турдаги макаронларни таклиф этаяпмиз, — дейди “Фарҳод-Фурқат-Фаррух ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Фурқат Маматқулов. — Цехимиз кунига минг килограмм маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу кўрсаткични янада ошириш чораларини кўраяпмиз.
Шунингдек, яқинда жамият томонидан қолипли нон цехи ҳам ишга туширилиб, ҳудуд аҳолиси учун яна бир қулайлик яратилди.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn