Тадбиркорнинг навбатдаги режаси
  • 27 Июнь 2015

Тадбиркорнинг навбатдаги режаси

Денов туманидаги “Денов равнақ камоли” хусусий корхонаси фаолият бошлаган дастлабки даврда бу ерда атиги 5 турдаги пойабзал ишлаб чиқариларди.
Бугунги кунга келиб эса, уларнинг тури 100 тага етди.
— Маҳсулот тайёрлашда, асосан, маҳаллий хом ашёдан фойдаланаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Ҳусинбек Муродов. — Бу эса уларнинг сифатини ошириш баробарида, харидоргирлигини ҳам таъминлаяпти. Ўтган йили 140 миллион сўм соф даромад олдик. Яқинда банкнинг 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредити эвазига хориждан пойабзал тагликлари ишлаб чиқарадиган янги технология харид қилишни режалаштираяпмиз. Ана шунда мавжуд қувватлар янада ортади.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn