Замонавий дизайндаги либослар
  • 26 Июнь 2015

Замонавий дизайндаги либослар

Шуманай туманидаги “Гулмира текстиль” корхонаси фаолият бошлаганига бир йил тўлди. Ўтган қисқа даврда мазкур ишлаб чиқариш субъекти ички бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлашга эришди.

Айни пайтда бу ерда буюртма асосида махсус кийим-бош ҳамда мактаб формалари тайёрланмоқда. — Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун банкнинг 50 миллион сўмлик имтиёзли кредитидан фойдаландик, — дейди ёш тадбиркор Гулмира Абдухолиқова. — Шунинг ҳисобидан корхонамизга хориждан 15 та компьютерлаштирилган замонавий тикув дастгоҳи келтирилиб ўрнатилди. Ҳозир улар ёрдамида маҳсулотга турли нақшинкор безаклар тушириш ҳамда мураккаб тикиш амалиётларини бажараяпмиз.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn