Хотин-қизларга ижтимоий кўмак
  • 19 Июнь 2015

Хотин-қизларга ижтимоий кўмак

Қарши шаҳрида Аёллар маслаҳат маркази иш бошлади. Бу ерда уй бекалари иштирокида турли семинарлар, ўқув машғулотлари ва тренинглар уюштириш кўзда тутилган.

— Хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этдик, — дейди марказ раҳбари Ойдин Анорова. — Улар аёлларнинг муаммолари ҳамда оилавий шароитларини ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатадилар. Шунингдек, ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда мониторинг натижаларини таҳлил қилиб бориш ҳам устувор вазифаларимиздан бири саналади.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn