Табиат муҳофазасига муносиб ҳисса
  • 18 Июнь 2015

Табиат муҳофазасига муносиб ҳисса

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Чимён оромгоҳи” соғломлаштириш марказида “Чимён садоси — 2015” экологик сайёҳлик фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари экофоруми, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган ушбу тадбир доирасида “Биз — тоза Чимён учун” экологик акцияси ўтказилди.
Бундай ташаббус Чимён ҳудуди мусаффолигини таъминлаш, хусусан, маиший чиқиндилардан тозалаш, меҳмонлар ва дам олувчилар орасида атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш масалаларида тушунтириш ишлари олиб боришда муҳим аҳамият касб этади, албатта. Яна бир эътиборли жиҳати, бундай акцияларда қатнашиш истагини билдираётганлар сони йилдан-йилга ортиб бораётир.
Шу билан бирга Экоҳаракат ҳамкорлигида “Очиқ осмон остида экомактаб” машғулотлари ҳам ташкил этилди. Унда биохилмахилликни асрашга қаратилган қизиқарли ўйинлар ва танловлар  ўтказилди. Бу эса қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

М. ҚОСИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn