Кўркам ва замонавий
  • 12 Июнь 2015

Кўркам ва замонавий

Жомбой туманидаги Тошкент маҳалласида ёш оилалар учун бунёд этилган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида қурилган мазкур кўп қаватли уй 52 та хонадондан иборат. Улар турли соҳаларда фаоллик кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли ипотека кредити асосида берилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn