Таътил мароқли ўтади
  • 06 Июнь 2015

Таътил мароқли ўтади

Олот туманидаги 160 нафар ўғил-қиз ёзги таътилни ҳудуддаги “Роҳат” оромгоҳида мароқли ўтказадиган бўлди.

Гап шундаки, мазкур масканда ҳомий ташкилотлар кўмагида кенг қамровли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Сузиш ҳавзаси, спорт майдончаси, кутубхона ва ётоқхоналарда таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жорий мавсумда вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан 17 минг нафардан зиёди турли оромгоҳларда ҳордиқ чиқаради.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn