Маҳсулот буюртмачига етказиб берилади
  • 03 Июнь 2015

Маҳсулот буюртмачига етказиб берилади

Зангиота туманидаги “Иззат” фермер хўжалигининг умумий даромади сўнгги бир йил давомида қарийб 860 миллион сўмга кўпайди.

Шу вақтга қадар фақат чорвачилик билан шуғулланиб келган мазкур хўжалик бундай натижага кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш орқали эришди.
— Ҳозир ўзимизда етиштирилаётган сутни қайта ишлашни йўлга қўйдик, — дейди фермер Қўчқорбой Турсунов. — Мўъжазгина цехимизни хорижнинг замонавий технологик линияси билан жиҳозладик. Пировардида кунига 1 тоннадан зиёд 10 турдаги табиий ва шифобахш маҳсулот тайёрлаш имконига эга бўлдик.
Бежирим идишларга қадоқланиб, “Иззат” ёрлиғи билан савдога чиқарилаётган сут маҳсулотлари пойтахтлик харидорларга манзур келмоқда. Шуни инобатга олган жамоа маҳсулотларни шаҳардаги савдо шохобчаларига тез ва сифати бузилмаган ҳолда етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйди. Бунинг учун кўрилган фойда ҳисобидан махсус совутқичли 5 та юк машинаси харид қилинди. 


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn