Харидор талабига мос
  • 03 Июнь 2015

Харидор талабига мос

Наманган туманилик Абдулбосит Аълохўжаев бундан тўрт йил аввал пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйганди.

Дастлаб кичик устахонада фаолият бошлаган ҳунарманд эндиликда корхона раҳбарига айланди. Айни пайтда мазкур “Tojir prima servis” масъулияти чекланган жамиятида 25 нафар ёш меҳнат қилмоқда. Бу ерда тайёрланаётган 200 га яқин турдаги пойабзаллар пишиқлиги ҳамда бежиримлиги билан ажралиб туради.
— Маҳсулот сифатли бўлсагина, бозорда ўз ўрнини топа олади, — дейди А. Аълохўжаев. — Фаолиятимизни ана шу мезон асосида ташкил этишга ҳаракат қилаяпмиз. Жорий йилнинг ўтган даврида 6,5 минг жуфт пойабзал тайёрлаб, савдога чиқардик.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn