Аэропортларимизнинг халқаро эътирофи
  • 02 Июнь 2015

Аэропортларимизнинг халқаро эътирофи

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг учта аэропорти 2014 йил якунлари бўйича ўтказилган “МДҲ давлатларининг энг яхши аэропортлари” нуфузли кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларига айланди.

Ўтган йилда йўловчи ташиш ҳажмини 200 мингдан 500 минг нафаргача етказган “Самарқанд”  аэропорти “Фаоллиги ва интилувчанлиги учун” номинациясида етакчи бўлди. Худди шундай кўрсаткичга эга “Урганч” аэропорти “Ишлаб чиқаришга қўшган катта ҳиссаси учун” йўналишида тақдирланди. Бухоро шаҳри аэропорти эса “МДҲ давлатларида йилнинг энг яхши аэропорти” деган шарафли номга лойиқ кўрилди.
Бу натижалар мамлакатимиз ҳаво йўллари тизимидаги муваффақиятларнинг яна бир эътирофига айланди.

М. ҚОСИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn