Ёш оилалар қувончи
  • 29 Май 2015

Ёш оилалар қувончи

Иштихон туманида кўп қаватли “Камолот” уйи қурилиб, фойдаланишга топширилди. 64 хонадонга мўлжалланган ушбу иншоотда ёш оилаларнинг бахтли ҳаёт кечиришлари учун барча шароит яратилган.

Янги хонадон соҳибларига уй калитларини топширишга бағишланган тантанали маросимда кенг жамоатчилик вакиллари, ёш оилалар ва уларнинг ота-оналари қатнашди. Чинакам шодиёнага айланган ушбу тадбирда сўз олганлар юртимизда келажагимиз эгаларининг жамиятда муносиб ўрин топишлари учун давлатимиз томонидан юксак эътибор ҳамда ғамхўрлик кўрсатилаётганини таъкидладилар. Хусусан, ушбу кўп қаватли иморат ҳам илм-фан, санъат, спорт каби соҳаларда юксак натижаларга эришаётган бир гуруҳ иштихонлик ёшларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга хизмат қилишини эътироф этдилар.
Бокс бўйича мамлакат чемпиони, бир неча маротаба халқаро турнирларда фахрли ўринларни қўлга киритиб, юртимиз шаънини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилган Аъзам Худойқулов ҳам ўз оиласи билан янги тураржойга кўчиб ўтди.
— Хонадонимиз менга жуда маъқул бўлди, — дейди у. — Айниқса, бу уйнинг бошланғич бадалларсиз, имтиёзли ипотека кредити эвазига берилаётгани биз каби оилаларга жуда катта қулайлик туғдирмоқда. Қолаверса, ушбу енгиллик зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди. Бор куч-ғайратимиз билан мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn