Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида
  • 28 Май 2015

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда “Фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини оширишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги” мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Олий хўжалик суди, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Давлат Божхона ва Солиқ қўмиталари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ходимлари, таълим муассасаларининг ўқитувчилари, талабалар ҳамда бошқа ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Қайд этилганидек, қонун устуворлиги ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ҳамда либераллаштириш мамлакатимизни демократик янгилашнинг муҳим йўналишидир. Ўз навбатида, аҳолининг юксак ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти демократик ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамиятининг асоси ҳисобланади.
Тадбир иштирокчилари томонидан нафақат фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари ва ундан фойдалана олишлари, балки уларнинг ҳуқуқбузарликка қарши курашишда қатнашишлари ҳуқуқий фаолликнинг муҳим белгиси эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Анжуманда қайд этилганидек, аҳолининг кенг қатламлари билан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вакиллари, адвокатлар ва ҳуқуқшунос олимларнинг учрашувларини ташкил этиш, ҳуқуқий адабиётларнинг оммабоплигини таъминлаш фуқароларнинг ҳуқуқий фаол бўлишига кўмак беради.
Конференцияда фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш адолатли демократик давлат қуришнинг муҳим белгиси эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида аҳолининг ҳуқуқий онги, маданияти ва ҳуқуқий фаоллигини оширишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини янада оширишга ҳамда мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Танловга марҳамат! Уч авлод учрашуви »