Танловга марҳамат!
  • 27 Май 2015

Танловга марҳамат!

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан бирга “Ўзбекистон маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорларида мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган инновацион лойиҳалар кўрик-танлови”ни эълон қилади.

Танлов маҳаллий ва иккиламчи хом ашёларни қайта ишлаш ҳисобига янги турдаги экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги 5 та йўналишни қамраб олади:
1. “Озиқ-овқат саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
2. “Кимё саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
3. “Текстиль саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
4. “Қурилиш материаллари саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
5. “Машинасозлик ва электротехника саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”.
Танловда қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
— тадбиркорлар, фермерлар;
— илмий тадқиқот институти мутахассислари;
— олимлар;
— уюшган тадқиқотчилар жамоаси;
— олий ўқув юртлари ходимлари.
Танловда ҳар бир йўналиш бўйича 3 та ўрин жорий қилинган бўлиб, ғолиблар махсус диплом ҳамда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Танловда иштирок этиш ва баҳолаш тартиби, мезонлар ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар таркиби юзасидан танловни ўтказиш бўйича ишчи штаби ҳисобланган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасига қуйида келтирилган телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз ёки www.nbu-export.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.
Ҳужжатлар 2015 йил 1 июнь — 31 июль кунлари оралиғида ишчи штабга тақдим этилиши лозим (кечиктириб тақдим қилинган лойиҳалар танловга қўйилмайди).

Тошкент шаҳар, F. Fулом кўчаси,1-уй.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини
қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
Телефон: 0-371 244-66-35
Факс: 0-371 244-35-28
E-mail: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
web-site: www.nbu-export.uz

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn