Эзгу анъаналар ва ҳамжиҳатлик ифодаси
  • 21 Май 2015

Эзгу анъаналар ва ҳамжиҳатлик ифодаси

Бухорода Республика Байналмилал маданият маркази, Маънавият тарғибот маркази, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Баркамол авлод шаклланишида миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрни” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари фаоллари иштирок этган ушбу тадбир доирасида “Кекса авлодга ҳурмат ва эътибор — юксак маънавият ифодаси” ҳамда “Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда” мавзуларида давра суҳбатлари уюштирилди. Унда сўзга чиққан таниқли олим ҳамда ёзувчилар, санъат ва маданият намояндалари “Ўзбекистон — ягона Ватан!”, “Инсон азиз, Ватан муқаддас!” шиорларининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳаза билдирдилар. Миллатлараро тотувлик юртимиз равнақи ва фаровон турмушимиз асоси эканлигини таъкидладилар.
Анжуманда турли миллатга мансуб урф-одат ҳамда анъаналарни асраб-авайлаш борасида мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар фотосуратлар ва халқ амалий санъати кўргазмаси орқали намойиш этилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn