«Қариялари қадр топган юрт»
  • 21 Май 2015

«Қариялари қадр топган юрт»

“Янги аср авлоди” нашриёти социолог Шоҳида Содиқованинг “Қариялари қадр топган юрт” номли китобини кенг омма эътиборига ҳавола этди. Услубий нашр тўрт бобдан иборат бўлиб, унинг дастлабкиси қарияларни қадрлашнинг илмий-назарий асосларига бағишланган. Бунда кексалик даври илмий жиҳатдан ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий-демографик қатлами ҳаётий мисоллар асосида ифода этилган. Мазкур масала юзасидан жаҳон ва Ўзбекистон тажрибаси умумлаштирилади.

Кейинги бўлимда қарияларни қадрлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилиб, авлодлар ворислигини таъминлашда кексаларнинг ўрни очиб берилади, бу борада фарзандлар масъулияти миллий менталитет сифатида талқин этилади.
Давлат ва жамият ташкилотлари томонидан кексаларни ижтимоий ҳимоялаш масаласига бағишланган махсус бобда маҳаллий ҳокимият органларининг вазифалари ҳамда жамият ташкилотларининг иштироки Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолияти мисолида ёритилган.
Якуний бўлимда кексаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш ҳақида фикр билдирилиб, ижтимоий сиёсатнинг “ўзбек модели” ҳуқуқий, юксак маънавий ва бой ахлоқий жараён сифатида тадқиқ этилади.
Юртимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури мазмун-моҳияти акс этган услубий нашрда мавзу бўйича муайян хулосалар баён қилиниб, мазкур масалага дахлдор мутасаддиларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилганлиги эътиборга сазовордир.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn