Интерактив хизматлар афзаллиги
  • 21 Май 2015

Интерактив хизматлар афзаллиги

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида “Microsoft” корпорацияси билан ҳамкорликда бошқарув соҳасида инновацион ечимларни татбиқ этишни ривожлантиришга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда бошқа соҳалар қаторида ахборот-коммуникация тармоғи ҳам жадал тараққий этмоқда. Президентимизнинг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни такомиллаштиришда дастуриламал бўлаётир. Жорий йилнинг биринчи чорагида юртимиз миллий ахборот-коммуникация тизимида тақдим этилган юқори технологияли хизматларнинг ўсиш суръати 24,7 фоизни ташкил этгани, халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланишнинг умумий тезлиги сониясига 19 Мбитдан ошгани, интернетдан фойдаланувчилар сони эса 10,2 миллион кишига етгани ана шундан далолат беради.
Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорларга 235 турда интерактив хизмат кўрсатилаётгани ҳам диққатга сазовордир. Буларнинг барчаси юртимизда мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, шу жумладан, бошқарув соҳасида инновацион лойиҳаларнинг изчил татбиқ этилаётгани самараси, албатта.
Тадбирда, шунингдек, давлат активларини бошқаришда дастурий ишланмалардан самарали фойдаланиш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn