Замонавий маданият маркази
  • 15 Май 2015

Замонавий маданият маркази

Вобкент туманидаги “Янгикент” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида  маданият ва аҳоли дам олиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз томонидан ажратилган 400 миллион сўм маблағ эвазига барпо қилинган ушбу шинам масканда қишлоқ аҳолиси, айниқса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун барча қулайлик яратилган. Мусиқа, тасвирий санъат, турли касб-ҳунар тўгараклари машғулотларига кунига 200 нафаргача кишини қамраб олиш мумкин.
Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этишга қаратилган дастурга мувофиқ, туманнинг турли ҳудудларида яна тўртта ана шундай мажмуа барпо қилинади.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn