Фахрийлар боғи
  • 14 Май 2015

Фахрийлар боғи

Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси ташаббуси билан Нурота туманидаги сув чиқмайдиган 100 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси асосида интенсив боғ барпо этилди.

Унга “Фахрийлар боғи” деб ном берилди. Қарийб 1,5 миллиард сўм сарфланган мазкур жойга Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтидан 92 минг туп ўрик, гилос, шафтоли, нок, олхўри каби дарахт кўчатлари келтириб ўтқазилди.
— Бугунги кунда дунё тажрибасида интенсив боғ ҳар жиҳатдан самарали эканлиги тўла исботланди, — дейди комбинатга қарашли “Дўстлик” агрофирмаси раҳбари Расул Ҳусенов. — Масалан, анъанавий боғнинг ҳар бир гектаридан ўртача 120 центнер ҳосил олинса, яримпакана кўчатлар учинчи йилдан бошлаб гектаридан 400-600 центнергача маҳсулот беради. Бу турдаги дарахтларнинг танаси кичик бўлгани учун уларни парваришлаш ва ҳосилини териб олиш қулай. Қуёш нури, ҳаво айланиши яхши бўлгани туфайли мевасининг сифати ҳам юқори.

Азамат  ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn