Фахрийлар ҳамиша эъзозда
  • 11 Май 2015

Фахрийлар ҳамиша эъзозда

Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Ёзувчи ва шоирлар, навоийшунос олимлар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ҳамда талабалари қатнашган мазкур анжуманда мамлакатимизда ўтганларни хотирлаш, кексаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш миллий маънавиятимизнинг узвий қисми экани алоҳида таъкидланди. Ёши улуғ инсонларни, айниқса, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида беқиёс ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 6 мартдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
— Биз уруш йиллари ўспирин эдик, — дейди Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, академик Азизхон Қаюмов. — Ватанимиздан урушга отланган жуда кўп ўғлонлар жонларини фидо қилдилар. Биз кўрган қийинчиликларни ёшларимиз кўрмасин. Бу фараҳбахш дамлар жуда кўп азоблар эвазига қўлга киритилган, уни қадрламоқ керак. Юртдаги тинчлик — фаровонлик гаровидир. Ҳар бир юртдошимиз тинчликни асраш йўлида меҳнат қилса, ҳаёти гўзал ва мазмунли бўлади.
Тадбирда Ватан ҳамда тинчликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.


Б. ТОИРОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Обод юртда турмуш фаровон Ҳаёт сабоғи »