Обод юртда турмуш фаровон
  • 11 Май 2015

Обод юртда турмуш фаровон

Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган ҳар йилни мен ўзимча сарҳисоб қиламан. Оддий бир мисол: маҳалламизда ёзда чанг-тупроқ, қишда лой билан қопланиб ётадиган торгина кўча бўларди. Кейинги йилларда ана шу кўча кенг ва равон бўлди. Кўп ўтмай, икки ёқасида баланд иморатлар қад ростлади. Бири мактаб, бири коллеж.

Дўконлар, хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилди. Обод жойда турмуш ҳам обод бўлар экан. Одамларимизнинг ҳаёт тарзи билан бирга, дунёқараши ҳам ўзгариб бораяпти. Ҳозир шу кўчадан ўтган киши борки, ҳавасу ҳайратини яширолмайди. Бу биргина маҳалла мисолидаги ўзгаришлар... Аслида, мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлига ҳам ана шундай назар билан қаралса, ютуқларимиз йилдан-йилга кўпайиб, ҳаётимиз тобора яхшиланиб бораётганини янада чуқурроқ англай бошлаймиз.
 Рости, бугунги юксалиш шиддатини кўриб, ғайрат-шижоат кўрсатиб ишлагимиз келади. Йигит-қизларимиз билан тенгма-тенг, улар билан бақамти бўлиб юрт равнақига ҳисса қўшсак, деймиз. Ваҳолонки, шундоқ ҳам ёшларнинг ёнидамиз. Ўз тажрибамиз, ҳаёт йўлимиз билан уларга тўғри йўл кўрсатишга доимо интиламиз. Уч авлод учрашувлари, турли мулоқот ва суҳбатларда фарзандларимизни тинч ҳамда фаровон ҳаётга шукрона айтишга, уни асраб-авайлаш ва эъзозлашга ўргатамиз. Зеро, ҳаёт давомийлигининг энг муҳим шарти ҳам шу!


Ҳасан ЖАББОРОВ,
“Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, меҳнат фахрийси.
Кармана тумани

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn