Бебаҳо қадрият
  • 09 Май 2015

Бебаҳо қадрият

Тошкент ислом университетида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш — улуғ қадрият” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Юртимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фронти фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу йил 6 мартдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, уларга бир қатор қулайлик ва имтиёзлар яратилди. Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикнинг ёрқин самарасидир.
Тадбирда сўзга чиққан кексаларимиз бугунги осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ҳақида қимматли фикрларини билдирдилар. Учрашувда университет ҳузуридаги Исломшунослик илмий тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Исломда кексалар қадри” номли китоб тақдимоти ҳам ўтказилди. Анжуманда уруш ва меҳнат фахрийларига совғалар топширилди. Ёш санъаткорлар томонидан дилтортар наволар ижро этилди.


Д. АБДУРАИМОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn