Хизмат кўрсатиш сифати такомиллаштирилмоқда
  • 08 Май 2015

Хизмат кўрсатиш сифати такомиллаштирилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш ва ундан оқилона фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, пойтахтимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётгани, саноат корхоналари сони кўпайиб бораётгани туфайли энергия истеъмоли ҳажми йилдан-йилга ортаяпти. Бу эса, ўз навбатида, шаҳарнинг мазкур ресурс таъминоти тармоғини мунтазам ривожлантириш, линияларнинг узатувчанлик имкониятини кучайтиришни талаб этади. Шунга кўра, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ ва унинг жойлардаги бўлимларида электр энергиясини етказиб бериш хизмати сифатли ташкил этилган.
Замонавий ахборот технологиялари ҳаётимизнинг барча жабҳаси, жумладан, энергия таъминоти соҳасига ҳам фаол жорий қилинмоқда. Хусусан, корхона томонидан ўрнатилган электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга қулайлик яратмоқда. 
Тадбирда, шунингдек, тизим афзалликлари, электр энергияси таъминоти барқарорлигини кафолатлаш чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Азамат ЖЎРАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn