Эътибордан дилларда қувонч
  • 06 Май 2015

Эътибордан дилларда қувонч

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Қашқадарё вилоятида ҳам ёши улуғ отахону онахонлар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда турли маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга кўмак берилаяпти.

Бунда, айниқса, Президентимизнинг 2015 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги ўалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги ҳамда шу йил 6 мартдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонлари муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида вилоятда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ҳамда пул мукофотлари тантанали тарзда топширилмоқда.
Ўтказилаётган тадбирларда сўзга чиққанлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг жасоратга йўғрилган ҳаёт йўли, фахрийларимизнинг фидокорона меҳнати ёш авлод учун ибрат мактаби вазифасини ўтаётганини алоҳида эътироф этмоқдалар.
— Шу кунларга етказганига шукр, эл ардоғида ҳаёт кечираяпмиз, — дейди Қарши шаҳрилик Ганжум бобо Расулов. — Маҳалла фаоллари, ёшлар ҳолимиздан доимо хабардор. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан беҳад миннатдормиз.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn