Эфир вақти узайди
  • 05 Май 2015

Эфир вақти узайди

Қашқадарё вилояти телевидениеси кўрсатувларининг эфир вақти 18 соатга узайди. Ҳудуд аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида информацион дастурлар кўлами кенгайтирилиб, янги ва қизиқарли теледастурлар эфирга узатилмоқда. Вилоят телерадиокомпаниясига келтириб ўрнатилган замонавий ускуналар эса аҳолига узатилаётган кўрсатувлар қамровини 63 фоиздан 81 фоизгача ошириш имконини берди.  2016 йилга бориб кунлик кўрсатувлар вақтини 24 соатга етказиш кўзда тутилмоқда.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn