Бахт кошонаси
  • 02 Май 2015

Бахт кошонаси

Фориш туманида “Бахт уйи”нинг янги биноси барпо қилинди. Қурилиш ишларига қарийб 980 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Ушбу масканда никоҳ маросимлари ўтказиладиган тантаналар зали, ҳужжатларни расмийлаштириш, архив ва нотариал идора ходимлари учун махсус хоналар мавжуд.

— Янги бинода ўз фаолиятимизни тўлақонли олиб боришимиз учун барча шарт-шароит яратилган, — дейди туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудири Гулбаҳор Шаҳарова. — Ёшларни оила қуришга тайёрлаш, уларнинг бу борадаги билимларини янада бойитиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Оила қурувчилар мактаби” ва “Оила дорилфунуни” машғулотларини мунтазам ўтказишни йўлга қўйдик.
Бахт кошонаси фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантана бир гуруҳ ёшларнинг никоҳ маросимига уланиб кетди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn