Ҳунардан ризқ унар
  • 01 Май 2015

Ҳунардан ризқ унар

Ўрта Чирчиқ туманининг Истиқлол қишлоғида истиқомат қилувчи Каримбердиевларнинг оилавий бизнесдан орттираётган даромади солиққа тортилмайди. Чунки уларга туман “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолик гувоҳномаси топширилган.

Оилавий ҳунармандлар оддий дарахт новдаларидан ўнлаб турдаги уй-рўзғор анжомлари ҳамда эсдалик совғалар тайёрлаш билан шуғулланади. Айниқса, улар ясаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, дала ва боғ неъматларини сақлашга мўлжалланган саватлар ниҳоятда харидоргир.
— Ҳунардан ризқ унар, деган гап бор, — дейди оила бекаси Ҳамида Каримбердиева. — Меҳнатимиз ортидан барака топаяпмиз. Оиламиз ҳар ойда қўшимча 1-1,5 миллион сўм даромадга эга бўлмоқда. Энг муҳими, ҳунаримизни фарзандларимизга, маҳалламиз ёшларига ҳам ўргатаяпмиз.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn