Қисқа сатрларда
  • 21 Апрель 2015

Қисқа сатрларда

* Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!” деб номланган маърифий тадбир ўтказилди.

* Андижонда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологиянинг инсон саломатлигига таъсири масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёшларнинг экологик маданияти ҳамда саводхонлигини янада ошириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

* Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашда илғор агротехнологиялардан самарали фойдаланиш, ирригация, мелиорация тизимларини ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

* Қорақалпоғистон Республикасида “Миллий рақслар” ва “Зарб — 2015” кўрик-танловларининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn