Нуронийларга эҳтиром
  • 21 Апрель 2015

Нуронийларга эҳтиром

Пойтахтимиздаги Fафур Fулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Кексаларни эъзозлаш йили ҳамда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ёши улуғ кишиларга алоҳида ҳурмат ҳамда эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Истиқлол йилларида кексаларимизни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама ардоқлаш давлатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Хусусан, жорий йилнинг мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номлангани, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги ўалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги ҳамда жорий йил 6 мартдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонлари асосида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, нуронийлар моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланаяпти.
Айтиш жоизки, мазкур маданият ва истироҳат боғида ҳам кексаларимизнинг кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришлари, уларнинг фарзандлари, набиралари учун барча қулайлик яратилган. Бундан ташқари, нуронийларимиз тез-тез уюштириладиган тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувларга таклиф қилинади. Бу гал ҳам бир гуруҳ кекса авлод вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Тадбир давомида халқ ҳунармандчилиги намуналари кўргазмаси ташкил этилди ҳамда санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.

Одинахон ХОЛИҚОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn