Қисқа сатрларда
  • 18 Апрель 2015

Қисқа сатрларда

* Қашқадарё вилоятида “Биз буюк юрт  фарзандларимиз!” шиори остида анъанавий ёшлар фестивали бошланди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан республикамиз бўйлаб ўтказилаётган мазкур фестивални ташкил этишдан мақсад истиқлол йилларида эришилган ютуқларни ёшларга ҳаётий ва аниқ мисоллар орқали тушунтириш, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият, шарт-шароитлардан самарали фойдаланишларига кўмаклашиш, навқирон авлод қобилиятини юзага чиқаришдан иборат.

* Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар ва халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида “Умумтаълим мактаблари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш ва академик лицей, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуида анжуман ўтказилди.

* Термизда “Ёш чегарачилар” республика ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи ташкил этилди. Унда Термиз шаҳар ахборот технологиялари ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Алпомиш авлодлари” жамоаси ғолиб чиқиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn