«Сиз қонунни биласизми?»
  • 16 Апрель 2015

«Сиз қонунни биласизми?»

Хонқа туманида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. Бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 11 жамоа бешта шарт бўйича ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, Боғот маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоаси биринчи ўринни, Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежининг “Парламент” жамоаси иккинчи ўринни, Шовот тумани қурилиш касб-ҳунар коллежининг “Юксалиш” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn