Эрта ҳосилга киради
  • 14 Апрель 2015

Эрта ҳосилга киради

Бухоро шаҳрининг Отбозор қишлоғидаги 1500 дан зиёд хонадон ўз иссиқхонасига эга. Ҳудуд аҳолиси уларни “Саккизинчи хазина” деб билади.
— Биз  ўсимликнинг ён шохларини стакан шаклидаги қадоқларда алоҳида парваришлаб, помидорнинг бир кўчатидан учта ниҳол ундирамиз, — дейди тадбиркорлардан бири Саломат Муродова. — Бунда бизга маҳаллий ўғит қўл келади. Шу тарзда парваришланган кўчатнинг пояси бақувват бўлиб, кўчириб ўтқазилганида ҳам ташқи муҳитга тез мослашади. Ҳосилга ҳам нисбатан эртароқ киради. Биз ҳар мавсумда харидорларга ўн минг тупдан зиёд ана шундай помидор кўчати етказиб бераяпмиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Энг улуғ, энг савобли иш Харидорларга манзур »