Қисқа сатрларда
  • 10 Апрель 2015

Қисқа сатрларда

* Пойтахтимизда тиббиётнинг долзарб масалаларига бағишланган ёш олимлар анжумани бўлиб ўтди. Унда ёш олимлар ва талабаларнинг ички касалликлар, жарроҳлик, педиатрия, гинекология, тиббий-биологик масалалар ҳамда бошқа мавзуларда амалга ошираётган илмий изланишларига оид маърузалари тингланди.

* Бухорода одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро вилоят комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари, тегишли бошқармалар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда одам савдосига қарши курашиш бўйича Олот ва Қоракўл туманлари идоралараро комиссиялари фаолиятини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

* Андижонда “Ўзавтотеххизмат” акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар ишчи ва хизматчилари ўртасида ўтказилаётган “Йил устаси — 2015” танловининг вилоят босқичи ташкил этилди. Танлов иштирокчилари мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, электр қисмлари ҳамда двигателни кўрикдан ўтказиш, носоз қисмларни таъмирлаш бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.

* Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудида янги савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ерда маиший техника воситалари, қурилиш маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари савдоси йўлга қўйилди.

* Фарғонада ёшларни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир доирасида “Осуда ҳаёт қадри” номли фото ва китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn