Қисқа сатрларда
  • 08 Апрель 2015

Қисқа сатрларда

* Фарғона шаҳридаги ҳарбий техника йўналишидаги академик лицейда Амир Темур таваллудининг 679 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Амир Темур даҳоси, жаҳон тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини ўрганиш, бой маънавий меросидан ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

* Пойтахтимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва уни таъминлашда самарали ҳамкорлик масалаларига бағишланган конференция ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТ тузилмаларининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда юртимизда мазкур соҳада яратилган ўзига хос тизим ва унинг мустаҳкам қонунчилик базаси ҳақида сўз юритилди.

* Нукусда одам савдосига қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан уюштирилган анжуманда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, “Ишонч” ахборот-ресурс маркази, ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари ва ёшлар иштирок этди.

* Андижон вилоятида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, 21 ўқувчи билимлар беллашувининг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn