Қисқа сатрларда
  • 07 Апрель 2015

Қисқа сатрларда

* Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот-ресурс маркази болалар кутубхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбир доирасида ёзувчи ва шоирлар билан учрашув, тақдимот ва кўргазма ташкил этилди.

* Бухоро туманида баҳорги агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш ва чигит экиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

* Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицей жамоаси биринчи, 1-Тошкент педагогика коллежи вакиллари иккинчи, Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи ўқувчилари учинчи ўринни эгаллади.

* Хива шаҳрида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” деб номланган фестиваль уюштирилди. Мазкур тадбир доирасида “Миллий таомлар кўргазмаси” ўтказилди. Шунингдек, халқ оғзаки ижоди намуналари, лапарлар, миллий қўшиқлар ижро этилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn